November 9, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Комплаенс инспекторлари лавозимларига номзодларни танлаш учун тест синовлари ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаментида бўш бўлган комплаенс инспектори лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда олдин эълон қилинган танлов доирасида комплаенс инспекторларининг умумий билимини белгиловчи тест синовлари ўтказилди.

Тест синовларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан дастлабки саралашдан ўтган номзодлар иштирок этди.

Ошкоралик ва очиқлик тамойилларини таъминлаш мақсадида, номзодлар реал вақт режимида синовдан ўтказилиб, тест синовлари якунида натижалар эълон қилинди.

Ҳудудларга ҳужжат топширган номзодлар учун шу каби тест синовлари республикамизнинг барча вилоятларида жорий йилнинг 11 ноябридан 15 ноябрига қадар ташкил этилади ва уларнинг жойи ва вақти тўғрисида маълумотлар номзодларга қўшимча равишда хабар қилинади.

Тест синовларидан энг яхши кўрсаткичлар билан ўтган номзодлар тегишли суҳбатдан ўтади, уларнинг натижалари комплаенс инспекторлари лавозимига истиқболли номзодларни аниқлайди.

Таъкидлаш жоизки, комплаенс инспекторларининг асосий вазифалари қонун ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳудудий корхоналарда коррупция хавфини келтириб чиқарувчи шароитлар билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олиш ва ҳудудий ташкилотларда олиб борилаётган ишларни қонун ва ички меъёрий ҳужжатларга мос равишда амалга оширилиши устидан назорат ва мониторинг қилишдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|