“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва жорий режалар белгилаб олинди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жамият таркибидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча жамиятда ёшлар сиёсати бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жамиятнинг Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигида, аппарат ва тизим корхоналари ёшлар етакчилари иштирокида 2021 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2022 йилда бажариладиган ишлар белгиланди.
Бунда тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан йил бошидан бери амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг вилоятлар ҳудудида истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашувлари ташкил этиш ҳолати, тизим таркибидаги корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаш ёндашуви, ёшлар муаммолари ва таклифларига муносабати ўрганилди.
Жамиятнинг тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан
2021 йил якуни натижасига кўра, ёшлар етакчилари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, йил давомида ҳар бир тизим корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаши, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқиши учун ҳар ойда камида бир маротоба учрашувлар ташкил этилган. Корхоналарда ёшларнинг сони ва улар тўғрисидаги маълумотлар хатловдан ўтказилиб, қайтадан рўйхат қилинди. Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда учрашувлар, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган доимий спорт тўгараклари ва мусобақалари ташкил этилди.
Шунингдек, ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинлари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда “Ёшлик энергияси” форуми юқори даражада ташкил этилди.
Йиғилиш сўнггида ёшлар етакчилари билан 2022 йил учун режа-дастур асосида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|