February 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Хоразм вилоятидаги АЁҚШларнинг истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан автобензиннинг АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Хусусан, “UNG Petro” МЧЖ бош директори раҳбарлигида Хоразм вилоятидаги АЁҚШлардаги вазиятлар ўрганилди ҳамда 100-сонли “Хива” АЁҚШда мавжуд камчиликларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда “UNG Petro” МЧЖнинг масъул раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда асосий эътибор республикамиз аҳолисини маҳаллий ва импорт нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва қулай хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш масалаларига қаратилди. АЁҚШлардаги ёнилғи тарқатиш ускуналарини назорати бўйича олиб боирлаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, АЁҚШ ёнғин учун хавфли объект бўлгани учун ёнғин хавфсизлиги мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ҳудудни ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш, ёнғин хавфсизлиги меъёрларига қатъий риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ишчилар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва саломатликларини муҳофаза қилиш бўйича ўрнатилган тартиблар бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди.

“UNG Petro” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|