March 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар битирув олди амалиётларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўташмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш ва амалиётни интеграция қилган ҳолда бўлғуси кадрларни тайёрлаш мақсадида бир қатор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик Мемарондумлари имзоланган.

Ушбу ҳужжатлар доирасида нефть ва газ саноати учун кадрлар етиштириб берувчи олий ўқув муассасалари талабаларининг билимлари корхоналардаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Бу борада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва унда фаолият олиб бораётган устоз ишчи-ходимларнинг тажрибаси катта мактаб вазифасини ўтамоқда.

Тошкент кимё-технология институтининг Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари ҳам ўз битирув олди амалиётларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалга оширишларига имконият яратилди.

Талабалар билан ўтказилган машғулотлар давомида кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан бўлажак мутахассисларни нефтни қайта ишлаш, бензин сифатини ошириш, дизель ёқилғиси таркибидан олтингугурт ажратиб олиш, авиа керосин ишлаб чиқариш, нефть ва тайёр нефть маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнлари билан таништирилди.

Таъкидлаш жоизки, завод нафақат талабалар, балки устоз-педагоглар учун ҳам тажриба ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Айни пайтда Тошкент кимё-технология институти ўқитувчилари ҳам заводда ўз малакаларини оширишмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|