“Ўзбекнефтгаз”: Замонавий асбоблар ёрдамида геодезик пунктлар ҳисобини тўлақонли юритиш бўйича дала-тажриба ишлари ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш объектларида рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, замонавий технологиялар асосида геодезия ва маркшейдерлик йўналишидаги ишларни мувофиқлаштириш ва мутахасиссларни иш жараёнида керакли асбоб-ускуналар билан таъминлаш мақсадида бошқармаларнинг моддий техник базалари мунтазам янгиланиб келинмоқда.
Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ходимларига янги технологиялар асосидаги асбоблар билан ишлашни ўрганиш мақсадида ўқув ва дала-тажриба ишлари ташкил этилди. Унда ёш кадрларга малакали мутахассислар томонидан тегишли билим ва кўникмалар берилди.
Лойиҳалаштириш учун зарур бўлган геодезик ўлчов-назорат ва ҳисоблаш ишлари тўла автоматлаштирилган бўлиб, унда рақамли харита ҳамда режаларни янгилаш имконияти мавжуд. Замонавий электрон тахеометрлар, JPS навигаторлар олдинги асбоблардан энергия тежамкорлиги ва аниқлиги билан фарқ қилади.
Ушбу замонавий асбоблар ёрдамида жаҳон геодезия координаталар WGS-84 (World Geodetic System) тизимидан фойдаланган ҳолда лойиҳа доирасидаги бир қатор параметрларни ҳисоблаб чиқиш ва геодезик пунктлар ҳисобини тўлақонли юритилади.
Бошқармалар мутахассислари томонидан замонавий автоматлаштирилган асбоблар (электрон тахеометрлар, JPS навигатор, лазерли узоқни ўлчагич) ёрдамида жойларда лойиҳавий бурчакни ўлчаш, лойиҳавий масофани аниқлаш, лойиҳавий отметкани жойига кўчириш, лойиҳавий чизиқ ва текисликни жойига кўчиришлар, топографик харита ва режаларни аниқ яратишга муваффақ бўлишади.
Шунингдек ер участкаларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишда, кадастр ва топографик съёмка ишларини ишлаб чиқиш ишларидаги меҳнат фаолияти унумдорлиги ошади. Натижада лойиҳалаштириш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар тўғри, ишончли ва сифатли бўлишини таъминланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|