July 1, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли 2-сонли Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди.

Бугун 1 июль куни тахминан соат 12:50 да Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан Бош иншоатидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш 2-сонли қурилмасида содир бўлган ёнғин сабабли авария ҳолатда тўхтатилган.

Ҳозирги вақтда ёнғинни бартараф этиш мақсадида тезкорлик билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида “Ишчи гуруҳ” ташкил этилди ва воқеа жойида бўлиб, авариявий ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ходимлар билан ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин тўла бартараф этилди.

Маьлумот учун: Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қуримасининг лойиҳавий қуввати йилига 3 млрд куб метр табиий газни қайта ишлашга ва 50 минг тонна пропан бутан аралашмасини ажратиб олишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|