“Ўзбекнефтгаз”: “Шарқий Бердақ” конида чуқурлиги 4,3 км бўлган маҳсулдорлиги юқори янги қудуқ очилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Абдуллаев Меҳриддин топшириғига кўра конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Дастур доирасидаги ишларни амалга оширишга “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси Бош пудратчи сифатида жалб қилинган бўлиб, ҳозирда замонавий технологик жиҳозланган дастгоҳлар ёрдамида қудуқларни бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан “Шарқий Бердақ” кони маълумотларини комплекс таҳлил қилиш асосида коннинг қўйи юра ётқизиқларида янги истиқболли қатламларини очиш мақсадида геолого-геофизик маълумотларни тўлиқ ўрганилган ҳолда 63-сонли қудуғини ишлатиш баҳолаш (ОЭ) қудуғига ўзгартирилиб, қазиладиган чуқурлиги 2750 метрдан 4300 метргача яъни қўйи юра қатламларигача бурғилаш таклиф қилинди. Натижада
63-сонли қудуқ 4300 метр чуқурликкача бурғиланди.
Қудуққа ишлатиш қувурлари туширилган ҳолда ўзлаштириш ишлари олиб борилиб, қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олишига эришилди.
Дастлабки олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра қудуқнинг кунлик маҳсулдорлиги 900 минг куб метр табиий газ ва 4 тонна газ конденсати эканлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда қудуқнинг тўлиқ геологик имкониятини ўрганиш мақсадида газогидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|