“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқариши олди олинди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг Газ ҳайдаш агрегатидаги “АИ-336-2-8” русумли газтурбинали двигателда носозлик юзага келганлиги сабабли ишдан тўхтатилган эди.
Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Зеварда” мажмуасидаги қудуқлардан келаётган паст босимли газларни “Муборак” газни қайта ишлаш заводига қайта ишлаш учун юборишдан иборат. Станциядаги газ ҳайдаш агрегатларининг биттасини ишдан тўхтаб қолиши кунлик 2 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.
Бошқарманинг малакали мутхассисларидан иборат гуруҳ двигателни текшириб, ундаги қувватловчи турбина ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини аниқлашди. Тезкор қарорлар натижасида станция омборида турган таъмирталаб двигателдан яроқли эҳтиёт қисмлар ечиб олиниб, ишдан тўхтатилган двигателга ўрнатилди.
Таъмирлаш ишлари бошқарма мутахассислари томонидан ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаси асосида тез фурсатда ишчи ҳолатга келтирилиб, тезкор фурсатда ишга қўшиб юборишга эришилди. Бу эса ўз навбатида дивигателни таъмирлаш учун сотиб олинадиган импорт эҳтиёт қисмлари ва уларни ўрнатишга жалб этиладиган чет эл мутахассислари учун сарфланадиган харажатларни тежашга ёрдам берди.
Таъмирлаш ишлари натижасида Газ ҳайдаш агрегатини узлуксиз, бир меъёрда ишлашини таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришининг олдини олишга эришилди.
Маълумот учун: “Зеварда” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 та газ ҳайдаш агрегатларига эга. Унинг йилик қуввати 2 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб беришни ташкил этади. Станцияга 2007 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “Мотор Сич” АЖ заводларида ишлаб чиқарилган Газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|