Нефт базалар фаолияти
August 21, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилаётган манзилли дастур ва лойиҳалар, қазиб чиқариш жараёнларининг ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди ва табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишни ташкил этиш мақсадида, конларнинг раҳбарлари, мастер ва операторлари билан учрашди.

Мавжуд цех ва қурилмалардаги технологик жараёнларнинг ҳолати, газни қайта ишлашда замонавий рақамли технология усулларидан фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, қудуқларда олиб борилаётган капитал таъмир ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” бошқарма тасарруфидаги “Алан” ва “Зеварда” конларидаги жараёнларни ўрганди.

“Зеварда” конида ташкил этилган штабда дастур асосида қурилиши олиб борилаётган “Алан”, “Зеварда”, “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияларининг пудратчи ташкилот раҳбар ва ижрочилари томонидан объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва ҳолати бўйича хисоботи тингланди.

Қурилиши режалаштирилган қурилма объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш учун муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди ва ўз вақтида ишларни якунлаш вазифаси юклатилди.

Бошқарув раиси томонидан пандемия даврида иш майдонида назоратни кучайтириш, барча техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, иш жойларини тез-тез дезинфекция қилиш, огоҳликни ошириш, ишчи ходимлар орасида инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича корхона раҳбари ва пудратчи ҳамкорлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йил август ойи ва 8 ойлик нефть, газ ва конденсат қазиб чиқариш бўйича белгиланган режа ва мониторинг кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ департамент раҳбарлари, Қоровулбозор қудуқларни капитал таъмирлаш, Қудуқларни бурғилаш жамияти раҳбарлари, Бошқарма бош мутахассислари, кон бошлиқлари, кон геологлари, қудуқлар устаси, қудуқлар кузатувчилари иштирок этишди.

“Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ раҳбарига Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йилда режалаштирилган қудуқларни бурғилаш ишларини ўз вақтида тугатиш, қазиб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиш ва қазиб чиқаришни ошириш мақсадида, қўшимча янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ раҳбарига Бошқарма билан хамкорликда ишларни ташкиллаштириш, жамият моддий техник базасини босқичма-босқич янгилаш дастурини амалга оширишни тезлаштириш ва ҳозирда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қудуқларни сифатли таъмирлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Штаб йиғилиши давомида мажмуа, кон, цех ва бўлимлар билан бўлган мулоқотда ишлаб чиқариш жараёнида жойларда мавжуд муаммолар ва тезкор бажарилиши лозим бўлган масалалар тўғрисида, тегишли масъул ходимларга белгиланган муддатда ижросини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланди.

Йиғилиш давомида Бошқарув раиси бажарилаётган ишларни шахсан конларнинг бошлиқлари, геологлари, қудуқ усталари ва қудуқлар кузатувчилари билан бирга ҳар бир кон бўйича, ҳар бир қудуқ кесимида танқидий-таҳлилий кўриб чиқиб, кондаги қазиб чиқариш жараёнлари, қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ ва суюқ углеводородлар кўрсаткичлари, қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ишлари бўйича муҳокамалар олиб борди.

Кон бошлиқлари ва конлардаги муҳандис-техник ходимлар ҳамда қудуқлар кузатувчилари томонидан узлуксиз ташкил этилган назоратни янада кучайтириш, вазифани виждонан ва ташаббус билан олиб бориш, қазиб чиқариш кўрсаткичлари тушиб кетишининг олдини олиш, режа бажарилишида конлардаги ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда қудуқ кузатувчиларининг тоифаларини (разряд) ошириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

Конлардаги мавжуд муаммо ва шарт-шароитлар, озиқ-овқат сифатини янада яхшилаш ва доимий назорат қилиш, бу йўналишда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг манфаатдор бўлиши учун барча шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|