“Ўзбекнефтгаз”: Муқобил энергия манбалари қурилмаларини жорий этиш натижасида 332 000 кВт*соат электр энергияси тежалишига эришилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ишлаб чиқариш объектларида энергия сарфини камайтириш ва иқтисод қилиш мақсадида, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари қурилмаларини жорий қилиш натижасида ўтган 2020 йил мобайнида 332 000 кВт*соат электр энергияси тежалишига эришилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4422-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан 2021 йилда ҳам тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ҳозирда Жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда фаолият юритаётган энергетик мутахассислар билан ҳамжиҳатликда қуёш электр станцияси, фотоэлектрик панель ва қуёш сув иситгичлар ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад, энергия самарадорликни янада ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилишни ривожлантириш ҳамда 2021 йил мобайнида ушбу тизимли тадбирларнинг бажарилиши натижасида қарийиб 595 000 кВт*соат электр энергиясининг тежалишига эришишдан иборатдир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|