“Ўзбекнефтгаз”: “Хожиказган” конидаги қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олишга эришилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Хожиказган” конидаги 52-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 1930–1919, 1913–1913 метр оралиғларида перфорация ишларидан сўнг ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Хожиказган” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|