February 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2017 йилдан бери ишламай турган қудуқ таъмираниб, ишга тушурилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги 59-сонли қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 1575-1572 метр, 1570-1567 метр оралиқлари перфорация қилинди.

Қудуқда ўзлаштириш ишлари олиб борилди ва “Нефтгазтадқиқот” АЖ ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида 14 мм щтуцерда қудуқдан ўртача кунлик 250 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб олиниши аниқланди. Қудуқ олиб борилган капитал таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2005 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|