“Ўзбекнефтгаз”: Андижондаги конлардан нефть қазиб олиш ҳажми оширилмоқда
Бош саҳифа
Русский
Андижон вилоятида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Зарубежнефт” АЖ (Россия) ҳамкорлигида ташкил этилган “АНДИЖАНПЕТРО” қўшма корхонаси томонидан нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
2019 йил декабрь ойидан бошлаб ушбу қўшма корхона томонидан “Хартум”, “Шарқий Хартум” ва “Жанубий Оламушук” конларида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қатор самарли ишлар олиб борилди. Қўшма корхона томонидан дастлаб 10,7 миллион долларлик (лойиҳа бўйича 13,9 миллион доллар) маблағлар, 2021 йилда эса 3,1 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилди.
2021 йилда қўшма корхона томонидан 43 та геологик-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида кунига 27,3 тонна нефть хомашёси ва қўшимча 3,9 минг тонна қазиб чиқарилишига эришилди.
Инвестицион лойиҳа доирасида “Жанубий Оламушук” нефтни қайта ишлаш иншоотига янги линияли иситиш мосламаси, нефть йиғувчи коллекторлар ўрнатилди, умумий узунлиги 19,6 км бўлган юқори босимли сув қувурлари тортилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аккредитация марказининг техник малака тасдиғи олинган янги кимёвий-аналитик лаборатория қуриб фойдаланишга топширилди.
Айни пайтгача “Жанубий Оламушук” конининг 20 та қудуғида телемеханика тизими ускуналарини ўрнатиш ишлари тугалланди. Ҳозирда ишга тушириш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда эса “Хартум”, “Шарқий Хартум” конларидаги яна 20 та қудуқда телемеханикани кенгайтириш режалаштирилган.
Бундан ташқари инвестицион лойиҳалар доирасида қазиб чиқариш объектларида энергия сарфини камайтириш ва иқтисод қилувчи ускуналар жорий қилинмоқда. Ушбу мақсадда 2 дона гидравлик драйв насослари экспериментал-дала синовларидан муваффақиятли ўтказилди.
Келгусида бундай насосларни яна 6 дона ўрнатиш орқали техник хизмат кўрсатиш учун операцион харажатларни 80 фоизгача камайтиш режалаштирилган. Гидравлик носослардан фойдаланганда 1 та қудуқ учун сарфланадиган электр энергиясини 50 фоизгача камайтиришга эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|