“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжи маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштирилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда импортдан келтирилаётган эҳтиёт қисмлар, товарлар ва кимёвий реагентлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар базасида ўзлаштириш, натижада сифатли ва арзон валютани тежайдиган маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча маҳаллий ишлаб чиқарувчилар – “Kukil Gaspacks” МЧЖ ҚK ва «GIDRO STANKO SERVIS» МЧЖ мутахасислари билан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда учрашув ташкил этилди.
Унда Шўртан газ кимё мажмуасининг механик эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқиш ва маҳаллий корхоналар томонидан тегишли техник параметрлар асосида сифатли ишлаб чиқариш ҳамда ўз вақтида етказиб беришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Мажмуанинг импорт маҳсулотларнинг йиллик буюртмасидан келиб чиққан ҳолда механик эҳтиёт қисмларнинг техник топшириқлари ва уларнинг намуналари тақдим қилинди. Ташриф буюрган меҳмонлар завод қурилмаларида қўлланилаётган механик эҳтиёт қисмларни ишлаш фаолиятини кўздан кечиришди.
“Шўртан ГКМ” МЧЖ “Kukil Gaspacks” МЧЖ ҚK ва “GIDRO STANKO SERVIS” МЧЖ билан ҳамкорликда кооперация алоқаларни кенгайтириш мақсадида, иккала томондан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, завод мажмуаси эҳтиёжи учун зарур механик эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек “Kukil Gaspacks” МЧЖ ҚK ва “GIDRO STANKO SERVIS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи механик эҳтиёт қисмлар намуналаридан фойдаланиб, технологик жараёнда техник синовдан ўтказиш ишлари режалаштириб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|