“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида томчилатиб суғориш тизими ва унинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сонли “2020–2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш масалаларига жиддий аҳамият қаратилмоқда.
Хусусан, дастур доирасида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган полимер маҳсулотларини қайта ишлаб, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган суғориш қурилмалари ва улар учун зарур бўлган бутловчи қисмларни республикада ишлаб чиқариш лойиҳасининг иккинчи линияси муваффаққиятли амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида Хитой Халқ Республикасининг “Qingdao Xindacheng Plastic Machinery Co., Ltd.” компанияси томонидан умумий қиймати 470,2 минг долларлик томчилатиб суғориш тизимининг полимер қисмларини ишлаб чиқариш линияси ўрнатилди.
Жорий йил май ойидан бошлаб “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ тасарруфидаги махсус цехда йиллик қуввати 10 минг Га томчилаб суғориш тизими учун шланглар ва уловчи қисмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган линияда дастлабки маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.
Ушбу тизими жорий этиш натижасида республикада қишлоқ хўжалиги экин ерларини суғоришда сувга бўлган эҳтиёжни ўртача 34 млн метр кубгача тежашга эришилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда республикадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томчилатиб суғориш тизимини етказиб бериш ва унинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз томчилаб суғориш тизими кўп қиррали иншоат бўлиб, боғдорчилик, пахтачилик, полиз экинлари ва иссиқхоналарни сув билан суғориш учун фойдалинилади. Мазкур лойиҳанинг қуввати 2 минг Га ни ташкил этувчи дастлабки линияси 2009 йилда ишга туширилган бўлиб, ўтган давр давомида умумий қиймати 20,0 млрд сўмга яқин маҳсулот реализация қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|