“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода Ёшлар боғи очилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимда фаолият олиб бораётган ёшларга кенг имкониятлар яратиб бериш билан бир қаторда таълим даргоҳлари, юртимиздаги ва хориждаги бошқа Олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчилари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.
Бухоро вилояти Қоровулбозор шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг кўмаги билан қаровсиз ётган майдоннинг қисқа муддатда обод манзилга айлантирилиши ҳам ёшларга шароитлар яратиш мақсадларига муштаракдир.
Бу ерда Ёшлар боғи барпо этилиб, маҳаллий аҳоли ва ёшларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилди.
Бир гектар ҳудудда бунёд қилинган маданият ва истироҳат боғига турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Болалар учун ўйин майдончалари барпо этилди. Шунингдек, ёшлар ва оилавий сайр учун ташкил этилган турли кўринишдаги декорациялар, замонавий типдаги тунги ёритгичлар, анвойи гуллар киши баҳру дилини очади.
Энг муҳими ҳудуднинг майдони имконияти чекланганлар учун мослаштирилган.
Боғда бир нечта болалар мажмуалари ўрнатилди ва маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр қурилди.
“– Биз бу ерда болалар, ёшлар, ёши катталар қанчалик бахтли эканликларини гувоҳи бўлдик, – дейди қурилиш иштирокчиси “Бухоро НҚИЗ” Бош муҳандиси Б. Мустафоев. – Бу ер ҳамма ёшдагилар дам олиши учун ноёб жойга айланганига амин бўлдик.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири бу жамиятни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат, у орқали аҳолига қулай шароитларни яратишга қаратилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмаги билан ҳар йили давлат лойиҳаларини қўллаб-қувватланади, шу орқали республикада илм-фан, маданиятни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда кўмаклашилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|