“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро вилоятидаги ижтимоий–инфратузилмавий шароитни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳолати ўрганилди
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида амалий ташриф билан бўлиб, вилоят тараққиёти ва аҳоли ҳаёти билан танишганда раҳбарларга ҳудуднинг ижтимоий–инфратузилмавий шароитини ривожлантириш, аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Олот ва Жондор туманларида аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмокда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ана шу лойиҳалар ҳолати билан яқиндан танишиб, қурилиш ишлари ҳолатини ўрганишди.
Ушбу лойиҳалар доирасида Жондор туманида 150 ўринли болалар боғчаси ва спорт мажмуаси барпо этилмоқда. Ушбу объектларни “Наврўз” байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Мактабгача таълим муассасасидаги инглиз, француз ва рус тилларини ўргатишга мўлжалланган хоналар, спорт машғулотлари, турли тўгараклар олиб бориладиган заллардаги яратилган шароитларни ўрганиб чиқишди.
Шунингдек, лойиҳаларнинг кейинги босқичларида амалга ошириладиган ишларни ҳам режалаштириб олишди. Қурилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар ҳамда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Айни пайтда қурилиш жараёнлари жадал суръатларда олиб борилаётган спортнинг 17 турига мўлжалланган барча шароитларга эга мажмуада келгусида Республикамиз байроғини юқори чўққиларга кўтарувчи чемпионлар етиб чиқишига ишонч билдиришди.
Бу масканларда болалар учун шароитлар яратиш билан бир қаторда, малакали мураббий ва тарбиячилар билан таъминлашга ҳам асосий эътиборни қаратиш лозимлигини қайд этишди. Бунинг учун муассасага тарбиячиларни ишга қабул қилиш конкурс асосида йўлга қўйилиши таъкидланди ҳамда уларнинг эришган ютуқларига қараб рағбатлантириш чораларини ҳам кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар туман аҳолиси яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида “Нурафшон” МФЙ аҳоли пунктларини ва муассасаларини ҳам бориб кўришди.
Ўрганишлар натижасида аҳолининг талаб ва истаклари билан ҳудуддаги эски тиббий хизмат кўрсатиш биносини замонавий талаблар асосида капитал таъмирланадиган, “Саид ота”, “Гулум ота” қабристонларини ўраб турувчи эски нураган деворлари қайта қуриб бериладиган бўлди.
Бундан ташқари, “Чандир” қишлоғидаги ёшлар ва ўсмирлар учун очиқ мини футбол ўйингоҳини барпо этиш, шу ҳудуддаги мактаб ва болалар боғчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқнинг 460 метр қисми, спорт мажмуасидан тиббиёт масканигача бўлган 204 метр қисмларини бетонлаш ҳамда 2 та автобекат қуриш ишларини амалга ошириш режалаштириб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|