February 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Объектларда электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиёнинг ягона электр тармоғида рўй берган авария “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш объектларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

Шу муносабат билан Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тизимдаги ишлаб чиқариш объектларига етказилган салбий таъсирни бартараф этиш ҳамда ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган тезкор видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Хусусан, Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош энергетика бўлими томонидан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг энергетика тизими бўйча масъул раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди.

Мутахассислар иштирокида ташкил этилган йиғилиш кун тартиби Бошқарув раиси топшириқларининг ижросига бағишланди. Шунингдек, корхоналарнинг электр энергияси тизимида фавқулодда ҳолатларда юз берадиган салбий ҳолатларни бартараф этиш ҳамда электр энергия тизими барқарор ишлашини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Соҳа мутахассисларига бошқарма ва корхоналарнинг стратегик аҳамиятга эга объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш тизимини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Шўртан, Муборак, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи объектларида (“Uzbekistan GTL” МЧЖ, “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖ ва Устюрт ГҚЧБ) автоном электр энергияси билан таъминлаш тизимини жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Ишларни тезкор, сифатли бажарилиши юзасидан режалар ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|