“Ўзбекнефтгаз”: Ўтган ҳафтада нефть ва газ соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби! Ҳафталик фаолият. (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Ташриф давомида Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан ҳам танишди.
Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳам Жамият стендини тақдимот қилиб, тизимда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш, Устюрт регионида геология ва углеводород ресурсларини қазиб олиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболли режалар ҳақида ахборот берди.
Давлатимиз раҳбарига тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган умумий қиймати 31 млн.долларни ташкил этувчи намунавий лойиҳа таклифлари ҳам намойиш этилди. Мазкур таклифлар корхона импорти таҳлили асосида ишлаб чиқилган бўлиб, барча зарурий дастлабки ҳисоб-китобларни ўз ичига олади.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда бевосита “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 20 млн.долларни ташкил этувчи компрессорни ювувчи саноат мойи (Wash oil), иссиқ сув таъминоти, иситиш тизими ҳамда тиббиёт соҳаси учун янги маркадаги полипропилен гранулаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳақида ҳисобот берилди.
Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Давлатмиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионидаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳалари ҳолатини ўрганди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқариш кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.
2021 йилда бошқарма томонидан углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳисобига 36 та қудуқ бурғиланди, 56 та қудуқ мукаммал таъмирланди, 5 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди. Натижада эса, қўшимча тарзда яна 1 353,0 млн куб метр табиий газ ва 30,6 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.
Бошқарув раиси 2022 йилда 4 696,9 млн куб метр табиий газ ва 65,0 минг тонна газ конденсати қазиб олиш учун белгиланган барча режаларни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўриш лозимлиги бўйича бошқарма раҳбарига топшириқлар берди.
Шунингдек, “Шарқий Бердақ” комплексидан “Бухоро-Урол” магистраль газ қувуригача бўлган газ қувурининг газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида, қурилиш ишлари бошланган қўшимча 22 км диаметри 530мм лик газ қувурида олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳам жойига чиқиб ўрганилди.
Ҳозирда ушбу газ қувурини қурилиш-монтаж ишларини учун зарур бўлган диаметри 530 мм лик газ қувури учун 22 км пўлат қувурлар етказиб берилиб, қувурнинг қарийиб 8 км қисмида пайвандлаш ишлари бажарилгани бўйича масъуллар ҳисоботи тингланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва алоҳида бўлим бошлиқлари билан онлайн йиғилиш ўтказилиб, ҳафта давомида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ва март ойида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|