February 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларини рақамлаштиришга БААнинг “Honeywell” компанияси мутахассислари жалб қилинди

Бош саҳифа Русский

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Honeywell” компаниясининг “Ximavtomatika” қўшма корхонаси мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан нефть ва газ ишлаб чиқариш объектларида лойиҳа олди ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмасида олиб борилди. Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида жорий этилган автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизими (АСОДУ) ва унинг имкониятлари ўрганилди.

Таъкидлаш жоизки, “Honeywell” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик келишуви асосида “Йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унда хорижий компанияга “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари (бино ва иншоотлар)нинг жорий ҳолатини ўрганиш вазифаси юклатилган.

Нефть ва газ объектларида “Honeywell Forge” – IIoT (саноатдаги интернет буюмлари), ML (машинавий ўрганиш) ва AI (сунъий интеллект) каби юқори технологияларни қамраб олган тизимини жорий этиш режалаштирилган. Хорижий компания билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га кўра, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш учун дастурий-техник платформа ва рақамли инфратузилмасининг концепцияси томонлар билан келишишган ҳолда жорий этилади.

Бошқарма ва корхоналарда олиб борилган ўрганишлар давомида нефть ва газ объектлари ва диспетчерлик хизматлари фаолиятини автоматлаштириш учун жорий этилиши режалаштирилаётган дастурий-техник платформа ҳамда рақамли концепцияга мувофиқ бўлган инфратузилма ва платформа функцияларини тўлиқ равишда қоплайдиган “Honeywell” экотизимларидан аниқ дастурлар танлаб олинди.

Шунингдек, бино ва иншоотларни автоматлаштириш ва рақамлаштириш тизими учун танланган ечимлар, яъни дастурларни жорий этиш режаси ҳам хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|