“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида ёш мутахассисларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бош саҳифа
Русский
Мамлакатимизнинг билимга чанқоқ, иқтидорли ёшлари келажагимизнинг мустаҳкам пойдевори саналади. Шундай экан, улар ҳар жиҳатдан мукаммал бўлиши, замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаши, мустақил фикрлай олиши, хорижий тилларни пухта билиши муҳим аҳамиятга эга.
Жорий йилнинг май ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида чет тилларни ўрганиш сифатини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам юртимиз ёшларининг хорижий тилларни мукаммал ўрганишлари учун шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди, илғор ташаббуслар илгари сурилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, йиғилишда ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланиши маълум қилинди.
Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларга олийгоҳ ва хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиб, ходимларга чет тилини ўргатиш ва хорижий тилларда ишлашни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди. Келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билишнинг мажбурий талаби киритилиши белгиланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бугунги кунда юртимизда нефт ва газ соҳасида ҳам бир нечта хорижий тилларни эгаллаб, турли соҳалардаги халқаро тажрибаларни ўрганаётган, амалиётга татбиқ этаётган, қатор ютуқларга эришаётган ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.
Мажмуада ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида раҳбарият ташаббуси билан 2021 йилинг февраль ойида Шўртан газ кимё мажмуасининг маъмурий бошқарув биносида барча қулайликларга эга бўлган, замонавий “Ёшлар маркази” фаолияти йўлга қўйилганлиги ва ушбу марказда мажмуа ёшлари ва ишчи-ходимлари режа асосида чет тилларини ишдан ажралмаган ҳолда ўзлаштириш ва халқаро миқёсдаги IELTS ҳамда TOEFL сертификатларига эга бўлишлари, IT ва лойиҳалаш дастурларини ўрганиш билан бир қаторда, ўз билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Ҳозирда ушбу "Ёшлар маркази"да корхонанинг 100 дан ортиқ ёш мутахассислари Starter, Beginner, Elementary, Pre-Intermediate ҳамда Pre-IELTS даражасидаги гуруҳларга бўлинган ҳолда хорижий тилларни ўзлаштиришмоқда.
Бу эса, ўз навбатида ёш мутахассисларни келажакда етук ва салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишига ҳамда мажмуада кадрлар захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришга хизмат қилади
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|