“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмаларининг қувватлари қўшимча 200 минг тоннага оширилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида соҳани ривожлантириш ва янги марраларга олиб чиқиш, завод ва бошқармаларда технологик жараёнларни рақамлаштириш, модернизация қилиш, барча жараёнларни қайта такомиллаштириш орқали шаффофликка, жамият олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга эришилмоқда.
Ушбу олиб борилаётган ишлардан асосий мақсад халқимизни сифатли ёқилғи-мойлаш материаллари, жумладан автобензин, дизел ёнилғиси, табиий газ ва суюлтирилган газ маҳсулотлари билан таъминлашдан иборатдир.
Республика аҳолисининг асосий қисми табиий газ билан газлаштирилган бўлсада, чекка ҳудудлар ва қишлоқларда яшовчи аҳоли қатлами табиий газ билан таъминланмаган ёки газ босими паст бўлган ҳудудлар табиий газдан узиб қўйилган. Ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини оғирини енгил қилиш мақсадида, уларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда заводларида ишлаб чиқарилган суюлтирилган газнинг асосий қисми “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали келишилган графиклар асосида тўлақонлича етказиб берилиши таъминланмоқда.
Бунинг учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти улар томонидан тақдим этилаётган газ ташувчи вагон-цистерналар ва автотранспортларга тасдиқланган ойлик режа–тақсимот асосида юклаб бериш йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бошқаруви раиси топшириғи билан йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларини қўшимча 200 минг тоннага ошириш уддаланди.
Ушбу натижага эришиш учун қуйидаги 4 та пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳалари амалга оширилди:
• Муборак газни қайта ишлаш заводида Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 1-, 2-, 3-тармоқларини модернизация қилиш ҳисобига суюлтирилган газ ишлаб чиқариш йиллик қуввати 21,0 минг тоннани ташкил этди;
• Муборак газни қайта ишлаш заводида Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 4-тармоғини қуриш натижасида унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 38,0 минг тонна суюлтирилган газни ташкил этмоқда;
• Газли нефтгаз қазиб чиқариш бошқармасининг “Учқир” олтингугуртдан тозалаш қурилмасида пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриб, фойдаланишга топшириш натиждасида унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг тонна суюлтирилган газни ташкил этди;
• Шўртан нефтгаз қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1,2,5) модернизация қилиш натижасида унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 61 минг тонна суюлтирилган газни ташкил этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 9 август кунги истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда берган топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида экспортга режалаштирилган ҳажмларни қисқартириш ва кўшимча ишлаб чиқариш ҳисобидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали тўла қамров асосида аҳоли учун вилоятлармизнинг чекка қишлоқларигача суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб бериш устуворлиги белгилаб берилди.
Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида янги рақамлаштирилган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси ишга туширилди. Мазкур газ тўлдириш шахобчаси қурилмаси бир вақтда 8 та автосистернага суюлтирилган газ маҳсулоти қуйишга мўлжалланган бўлиб, у автоматик рақамлаштирилган режимда ишлайди.
Қурилма хавфсизликни таъминловчи назорат ўлчов асбоблари билан таъминланган. Автоцистерналарга суюлтирилган газ маҳсулоти қуйиш жараёнлари назорат қилиш оператор хонасида ўрнатилган марказий рақамлаштирилган компютердан махсус дастур орқали олиб борилади.
Мазкур заводда автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйиш натижасида шаффофлик ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган талон-тарожликларнинг олди олиш билан бир қаторда аҳоли ва ижтимоий соҳа объктлари эхтиёжи учун суюлтирилган газ маҳсулотини юклаб берилишини осонлаштиради ва тезлаштиради.
Жамият томонидан 2021 йилда аҳоли ва ижтимоий соҳа объктлари эхтиёжи учун “Ҳудудгазтаьминот” АЖга 590,0 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилган бўлса, 2022 йилда эса 605,0 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бу эса, ўз навбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 %ни ташкил қилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаьминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига жорий йилнинг 2 ой якунлари билан 100,8 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди. Бу эса, ўз навбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 минг тоннага, ўсиш суръати 102,6 %га ўсди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 130 минг тоннага (ўсиш суръати 121 %) кўп суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган ҳолда, бундан ташқари қўшимча имкониятлардан фойдаланиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилмоқда.
Бу борадаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги 4-сонли баёнининг ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари истеъмоли учун зарур бўлган суюлтирилган газни бир маромда узлуксиз ва сифатли етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, шунингдек, инвестиция лойиҳалари натижасида ишлаб чиқариш миқдорларининг кўпайиши ҳисобидан белгиланган миқдорларни ўрнатилган тартибда юклаб берилишини таъминлаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|