February 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Миришкор туманида кунлик 125 минг куб метр табиий газ ва 3,2 тонна конденсат қазиб олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газ конденсат конидаги 326-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2728-2860 метр оралиғига фильтр тушурилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 125 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 3,2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган булиб 1978 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|