“Ўзбекнефтгаз”: Сирдарё вилоятидаги маҳаллий корхоналар билан кооперация ҳамкорликлари жадаллаштирилмоқда
Бош саҳифа
Русский
Гулистон шаҳрининг “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар ҳиёбони”да “Энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, металл прокати ва буюмларни ишлаб чиқариш” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Кўргазмани ташкил этишдан мақсад республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни чуқурлаштиришдан иборат.
Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳи” томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган импорт товар ва хизматларни ўзлаштириш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилиб, музокаралар ўтказилди.
Жумладан, “Chilon Lubricants” МЧЖ вакиллари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналаридаги сиқув компрессор станцияларида (СКС) ишлатиладиган импорт мойларни ишлаб чиқариш базасида ўзлаштириш ва бу орқали нафақат корхонанинг балки республиканинг импортини қисқартиришга эришишни таъминлаш бўйича мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, “Drill Flot Asia” корхонасининг раҳбарияти билан корхона томонидан ишлаб чиқариладиган юқори босимга бардошли шлангларни эҳтиёж асосида етказиб бериш муҳокама этилиб, тадбиркор олдиган маҳсулот сифатини кафолатлаш талаби қўйилди.
Бундан ташқари, “FINIBA TEX” МЧЖ билан тармоқ корхоналари эҳтиёжи асосида маҳсус кийимбош ишлаб чиқариш, “Wangda metal” МЧЖ билан қувур маҳсулотларини етказиб бериш, “IDEAL ASR” МЧЖ билан катта ҳажмдаги қурилмалар ва сиғимларни етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги ПҚ–99-сонли қарори ижро доирасида акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган 50 та истиқболли лойиҳа рўйихати маҳаллий ишлабилармонларга тақдим этилди.
Тадбир якунида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг импорт эҳтиёжини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни республика ҳудудида ўзлаштириш бўйича аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|