February 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Honeywell” компаниясининг мутахассислари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Honeywell” компаниясининг “Ximavtomatika” қўшма корхонаси мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан нефть ва газ ишлаб чиқариш объектларида лойиҳа олди ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш объектларида бўлди.

Ташриф давомида хорижлик ҳамкорлар ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳининг учрашуви ҳам ўтказилди. Унда заводнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган эксплуатацион тайёрлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлигини такомиллаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш учун ягона бошқарув платформасини ташкил этиш каби асосий масалалар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ ишлаб чиқариш объектларидаги технологик жараёнларини бошқариш тамойили билан танишди.

Учрашув доирасида корхона бошқарувининг барча даражаларини рақамлаштириш ва автоматлаштиришни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан корхонада технологик жараёнлар тизимига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.

Маълумот учун, таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг 14 декабрь куни “Honeywell” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланган.

Бундан кўзланган мақсад корхоналарда рақамли трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларидаги ортиқча харажатларни камайтириш учун рақамлаштирилган ҳисоб ва назоратни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш шаффофлигини таъминлаш ҳамда соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларини ва автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Ишчи гуруҳи томонидан бундан аввал “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмасида жорий этилган автоматлаштирилган тезкор диспетчерлик бошқарув тизими (АСОДУ) ва унинг имкониятлари ўрганилган эди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|