“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” гелогия-қидирув, бурғилаш ишлари ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Устюртда бўлди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ конлари ва қудуқларида олиб борилаётган ишлар ҳолати, вахта режимида ишлаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш ишлари даставвал “Шарқий Бердақ” комплексидан “Бухоро-Урол” магистраль газ қувуригача бўлган газ қувурининг газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида, қўшимча 22 км (диаметри 530 мм) газ қувурини қурилиш-монтаж ишларидан бошланди.
Ҳозирда ушбу газ қувурини қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлган диаметри 530 мм бўлган газ қувури учун 22 км пўлат қувурлар етказиб берилган бўлиб, масъуллар пайвандлаш ишлари 97%га бажарилгани ҳамда бошқа қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тақдим қилишди.
Бошқарув раиси ўрганиш жараёнида қурилиш-монтаж ишларини янада тезлаштириш ҳамда бунинг учун зарур чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Қувур арматураларини етказиб берилиши, газ қувурини 15 май кунига қадар босим остида синаш ишларини якунлаш билан ишга тушириш бўйича бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.
Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида олиб борилаётган бурғилаш ишларини ўрганиш мақсадида “Жагиз” майдонидаги 1-сонли, “Сирсуар” майдонидаги 2-сонли ва “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2-сонли излов қидирув қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.
“Қуйи Сургил” ва “Сургил” конларида газ қазиб чиқариш ҳолати конлардаги қудуқларда қазиб чиқариш жараёнларини жойидан бориб ўрганиш вақтида таҳлил қилинди.
Устюрт бошқармаси режа кўрсаткичларининг бажарилиши ва қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш, технологик объектларни ишга тушириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар “Арслон” конида ташкил этилган Штабда ўтказилган йиғилиш давомида муҳокама қилинди.
Муҳокама чоғида, 2022 йилнинг январ-март ойларида бошқармада 1,1 млрд.куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилгани, шунингдек ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 132,5 фоизни ташкил этгани эътироф этилди.
Табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 21 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилгани, шундан 8 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилгани, 11 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб борилгани ва технология йўналишида 2 та тадбирлар бажарилгани борасида Бошқарув раисига таҳлилий ҳисобот берилди.
Бошқармада газ қазиб чиқаришни кўпайтириш учун янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларда олиб бориладиган модернизация, реконструкция ишлари ва газ қувурларини ишга тушириш бўйича лойиҳалар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.
Февраль ойида Устюрт регионига қилинган ташриф давомида “Арслон газни комплекс тайёрлаш қурилмаси”ни 1 та қўшимча кунлик 3 млн куб метр газни тайёрлаш қувватига эга бўлган технологик тармоғини қуриш лойиҳасини ички имкониятлардан келиб чиқиб қуриш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда заводлардан технологик ускуналарни олиб чиқиш, параллел равишда умумий қурилиш ишларини бошлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Бошқарув раиси томонидан амалга оширилаётган тадбирларни ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида янги бурғилаш қудуқларини ва технологик объектларни ишга тушириш учун лойиҳа ишлаб чиқиш ишлари, зарур бўлган 22 км узунликдаги диаметри 426, 530 ва 168 мм ҳажмдаги қувурларни ички имкониятлардан келиб чиқиб етказиб бериш, зарур қувур арматураларини харид қилиш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқларига ва бошқарма раҳбариятига алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт регионидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|