June 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети проректори, техника фанлари доктори Александр Максименко билан учрашди

Бош саҳифа Русский

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва ушбу йиғилишда Давлат раҳбари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига бир қатор топшириқлар берилди.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жумладан, тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиш мақсадида ҳамда нефть-газ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети проректори, техника фанлар доктори, профессор Александр Фёдорович Максименко билан учрашди.

Учрашув давомида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан 2021 йилда “Ишлаб чиқариш менежменти” йўналиши очилганлиги маълум қилинди, шу билан бирга кейинги ўқув йилидан углеводородларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш каби йўналишларни очиш таклифи берилди. Бундан ташқари, талабалар мукаммал билим олишлари учун Филиалда магистратура босқичини йўлга қўйиш ҳамда соҳа билан боғлиқ бўлган олий таълим муассасаларининг биритувчиларини Университетда (Москва шаҳрида) мақсадли магистратура босқичида ўқитиш таклифи берилди.

Ўз навбатида, 2021–2022 ўқув йили учун Филиал қабул комиссияси фаолияти, абитуриентларнинг имтиҳон топширишлари учун етарли шароит яратиш, ўқишни тамомлаган талабаларни мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари таҳлилий муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти ва самарадорлигини таъкидланиб, кўп йиллик олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар доирасида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Республика нефть-газ тармоғи учун кучли ва малакали мутахассисларни тайёрлаб бергани қайд этилди.

Губкин филиалида таҳсил олган кўплаб ёшлар “Ўзбекнефтгаз” тизимида муваффақиятли иш олиб бормоқда, бундан ташқари улар аллақачон муҳим лавозимларни эгаллаб, компания ривожланишига фаол ҳисса қўшаётганлари таъкидланди.

Бошқарув раиси Филиал фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Жорий йилда битирувчилар сони 230 нафарни ташкил этиб, уларнинг барчаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар ҳамда “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтенг Компании”, “ERIELL” каби йирик йирик хорижий компанияларда ишлаш имкониятига эга бўлишади. Шу вақтга қадар эса ушбу олий ўқув даргоҳини 1370 нафар талаба тамомлаган.

Мазкур учрашувда, Филиалга жорий йилда талабаларни ўқишга қабул қилиш квоталари олдинги йилларга нисбатан бир мунча ошганлиги қайд этилди. Филиал директори Бошқарув раисидан кириш имтиҳонларида қатнашадиган абитуриентларни, Республиканинг турли ҳудудларидан келишларини инобатга олиб, ушбу жараённи ташкиллаштиришда амалий ёрдам берилишини сўради.

Қайд этиш керакки, “Геология қидирув технологияси”, “Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш”, “Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш”, “Газ, газ конденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш”, “Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш”, “Газ-нефть қувурлари ва газ-нефтни ер остида сақлаш омборларини қуриш ва таъмирлаш”, “Нефть-газ комплекси ташкилотлари иқтисодиёти” ва “Ишлаб чиқариш менежменти” йўналишлари бўйича 480 та ўрин ажратилди.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бугунги учрашувда соҳа учун рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида, Филиални келгуси йилларда ривожлантириш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқиш борасида масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари Филиалнинг мавжуд кафедралари билан кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар бўйича мунтазам тарзда ҳамкорликда фаолият юритиши белгиланди. Бу ўринда, Филиал талабалари ва илмий тадқиқотчилари корхоналарда амалий изланишлар олиб бориши учун барча шароитлар яратилади.

Шунингдек, Филиал талабаларини ва ёш олимларини нефт-газ корхоналаридаги технологик жараёнлар, қурилмалар ва уларнинг ишлаш принципларини ишлаб чиқариш шароитида ўрганиш ҳамда назарий-амалий билимлар яхлитлигини таъминлаган ҳолда таълим жараёнига тадбиқ этиш мақсадида, талабаларнинг ўқув-амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида Филиалнинг “тажриба синов участкалари” ташкил қилинганлиги ва бунинг учун талабаларга яратиб берилган шарт-шароитлар учун Филиал раҳбарияти “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига миннатдорчилик билдирди.

Шу йилнинг март-май ойларида Филиалнинг 270 нафардан зиёд талабалари ўқув-амалий машғулотларини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали талабаларини рағбатлантириш, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг стипендияси жорий этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|