Иқтисод
May 11, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Самарали чора-тадбирлар натижасида 2020 йил 3,4 трлн сўм соф фойда билан якунланди

Бош саҳифа Русский

Коронавирус пандемияси барча дунё мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам ҳар бир тизимда аниқ ва самарали чоралар кўришни талаб этди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони қабул қилинди.

Коронавирус пандемиясининг нефть ва газ соҳасига салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқармалар ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарали ташкил этилиши натижасида ўтган 2020 йилда жамият 3,4 трлн сўм соф фойда олишга эришди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотига кўра, 2020 йил якуни бўйича ҳисобот топширган 1903 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати шакллантирилган.

Агентликнинг молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ энг кўп соф фойда олган корхоналар рўйхатидан иккинчи ўринни эгаллади.

Қуйида энг кўп соф фойда олган корхоналар рўйхати билан танишишнгиз мумкин:

1. ОКМК – 3,9 трлн сўм;
2. “Ўзбекнефтгаз” – 3,4 трлн сўм;
3. “Фарғонаазот” – 292,6 млрд сўм;
4. Ўзметкомбинат – 218,5 млрд сўм;
5. “Ҳудудгазтаъминот” – 211,2 млрд сўм;
6. Coca-Cola Uzbekistan – 205,7 млрд сўм;
7. Ucell – 199,8 млрд сўм;
8. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” – 168,8 млрд сўм;
9. “Ўзавтосаноат” – 160,3 млрд сўм;
10. Товар ҳомашё биржаси – 94,8 млрд сўм фойда кўришган.

Шунингдек, Агентлик томонидан давлат иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботларини умумлаштириш мақсадида бошқа органлар билан электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилган. Давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг кўрсаткичлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий сайти орқали танишишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|