Конлар ва қудуқлар фаолияти
July 27, 2020
“Ўзбекнефтгаз”: “Саватли” конида кунлик 200 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газли” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Саватли” газконденсат конидаги 7-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2032–2037 метр оралиғига перфорация ишлари олиб борилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан бурғилаш ишлари олиб борилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати