Конлар ва қудуқлар фаолияти
October 30, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Саватли” конидаги янги қудуқдан саноат миқёсидаги газ оқими олинди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Саватли” газ конденсат конидаги 9-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2039–2033 метр интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада, қудуқдан кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: “Саватли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|