February 24, 2021

Сурхондарё вилоятида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг савдо ваколатхонаси очилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Пpeзидeнтининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Aфғoниcтон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4892-сонли Қарорининг 4-бандига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ташкилотлар томонидан ваколатхоналар очиш белгиланган.

Афғонистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, 2020 йил декабрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Афғонистон Ислом Республикасига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган нефть ва газ маҳсулотларини етказиб берувчи савдо ваколатхонасини ташкил этиш бўйича Жамият Бошқаруви қарори қабул қилинди ва Жамият таркибига кирувчи ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ваколатхонанинг асосий вазифаси – томонлар ўртасида товарларнинг эркин алмашинувини таъминлашга қаратилган қулай шарт-шароитлар яратиш, савдо ва инвестиция битимларини тузиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида бевосита ишчи алоқаларни ўрнатиш каби масалалар кўзда тутилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Сурхондарё вилояти хокимияти билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ваколатхонасини ташкил этиш учун ҳудуд ажратиш юзасидан музокаралар олиб борилди. Афғонистон билан чегарадош ҳудуд – Хайратон шаҳридаги “Termez Cargo Center” МЧЖ тасарруфидаги бинодан ваколатхона учун офис олиниб, жиҳозлаш ишлари бажарилди.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Uz-Kor Gaz Chemical” ҚК МЧЖ, “Муборак ГҚЗ” МЧЖ, “Бухоро НҚЗ” МЧЖ, “Jizzakh Petroleum” ҚК, “UzGTL” МЧЖ маҳсулотларидан намуналар савдо ваколатхонасига етказиб берилган ва келгусида “UNG Exonn”, Шўртан газ кимё мажмуаси маҳсулотлари етказиб берилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|