Заводлар фаолияти
November 3, 2020

“Ўзбекнефтгаз” АЖ: “Шўртан” конидан қазиб олинаётган табиий газ босимларидаги фарқни камайтириш мақсадида узунлиги 2,5 км бўлган газ қувури янгиланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” кони республикамиздаги табиий газ заҳираси энг катта бўлган конлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда ушбу конда кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Шўртан” конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ 14 та йиғиш жойи ва 7 та батареялар орқали Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 1-, 2-навбатларига узатилади. Ушбу қурилмада суюқлик ва механик аралашмалардан ажратилган табиий газ диаметри Ø-426/720 мм бўлган қувурлар орқали “Шўртан” Сиқув компрессор станциясининг 2-навбатига жўнатилади.

Айни пайтда Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 2-навбатидан “Шўртан” Сиқув компрессор станциясининг 2-навбатигача узунлиги 2,5 км, диаметри Ø-1020 мм бўлган табиий газ қувури монтаж қилиниб, ишга туширилди.

Мазкур табиий газ қувурини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш орқали қувурдаги сиқилишлар, гидравлик қаршиликни йўқотиш, босимлар фарқини камайиши ҳисобига кунлик табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришилди.

Лойиҳанинг қурилиш монтаж ишлари “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Шўртан” кони Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|