Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
August 1, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида бўлиб, у ердаги вазиятни ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида бўлиб, пандемия даврида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Бошқарув раиси қўшимча 61 минг тоннагача суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўзда тутилган “Пропан-бутан ажратиб олиш 1-, 2- ва 5-қурилмаларини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси бўйича олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари майдонида бўлди.

Лойиҳа доирасида Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаларига узатиладиган хомашё гази босимини ошириш мақсадида, қурилиши кўзда тутилган битта янги газ ҳайдаш агрегати, газ ҳайдаш агрегатига кириш газини механик аралашмалардан тозалаш учун 3 та фильтр-сепараторларнинг ишлаш ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, газ ҳайдаш агрегатларидан чиқиш газини совитишга мўлжалланган 27 та ҳаво ёрдамида совитиш ускуналари, хомашё гази таркибидан суюқ углеводородлар ажратиб олиш сифатини яхшилаш мақсадида, мавжуд сепараторлар ўрнига ўрнатилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Кўзда тутилган самарадорлиги юқори сепараторлар ва технологик тармоқларнинг қурилиш-монтаж ишлари мутахассислар иштирокида жойида ўрганилиб, шу кунгача монтаж ишлари тугатилган. Ø1020 мм ли 703 метр газ ҳайдаш агрегатларига узатиш қувури, 900 метр эса қайтиш қувури ва 300 метр узунликда машъала қувурлари ҳам кўриб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан “Шўртан” конидаги “Шўртан кони газини тайёрлаш ва транспортировка қилиш учун йиғиш тизими” ишчи лойиҳасига асосан бажарилаётган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб берилди ва ҳозирги кунда 1-ГДТҚ дан ДКС-2 га Ø1020 мм ли 3292 метр қувур монтаж қилингани, тугалланмаган қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш бўйича топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|