Заводлар фаолияти
August 20, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширалаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари коронавирус пандемияси даврида мажмуанинг ишлаб чиқариш режимини узлуксизлиги таъминлаш мақсадида барпо этилаётган “Ишчилар шаҳарчаси”да бўлди.

“Ишчилар шаҳарчаси” қурилиш ишларини қисқа фурсатлар ичида тугаллаш, ишчи-ходимларни дам олиш вақтида керакли жиҳозлар ва маиший техникалар билан таъминлаш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шароитларини яратиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси “Uzbekistan GTL” заводини тозаланган метан гази билан таъминлаш лойиҳасига асосан хомашё гази таъминоти учун газ сарфини ўлчаш ускунаси (замерной узел) билан танишди.

Газ сарфини ўлчаш ускунасининг асосий вазифаси Шўртан газ кимё мажмуасидан “Ўзтрансгаз” магистрал газ қувурига ташланаётган тозаланган метан гази сарфини ўлчаш, шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводига етказиб бериладиган тозаланган метан газини ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан келаётган хомашё газлари (Back up gas) сарфларини ўлчашдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан аввалги ташрифлар чоғида “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси ҳамда “Uzbekistan GTL” заводлари учун янги қурилаётган “GTL-220/35/10 кВ” подстанцияси бўйича берилган топшириқлар ижроси ва амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ҳозирда ҳар бири 125 МВА қувватга эга 2 трансформаторли “GTL 220/35/10 кВ” подстанцияси қурилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда ва барча қурилиш, монтаж ва созлаш ишлари белгиланган муддатларда бажарилиши мўлжалланган.

Мазкур подстанция Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” – синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси каби тўртта йирик корхонани барқарор ишлаши учун электр энергияси билан тўлиқ таъминлаб бера олади.

Бошқаруви раиси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва кучланиш остига қуйилиши юзасидан топшириқ берилди.

Ўрганишлар давомида, мажмуада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва барпо этилаётган қурилишлар борасида бир қатор вазифа ва кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|