Нефт базалар фаолияти
April 3, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида фавқулодда вазиятлар бўйича тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги полковниги Т.Махмадзияев ҳамда вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаевлар ҳам иштирок этишди.

Ўқув машқлар давомида шартли равишда эълон қилинган қўпорувчилик ҳаракати ҳамда зилзила даврида корхона ҳудудида юзага келган авария натижасида ҳавога захарли моддалар тарқалганда, корхона ва ташкилотлар фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги, бундай вазиятларда корхона ишчиларининг ўзларини қандай тутиши синовдан ўтказилди.

Шу билан бирга, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ҳамда уни текзорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи-хизматчилардан иборат қутқарув, разветка, жамоат тартибини сақлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва хабар бериш, эвакуациялаш, таъминот ҳамда ёнғин ўчириш гуруҳлари карантин қоидаларга риоя этган ҳолда иштирок этишди.

Ушбу машғулот режасига кўра, шартли зилзиладан сўнг мажмуанинг ишлаб чиқариш объектларидан бирида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда мажмуа ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар ўз позициялари асосида дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришишди ва ёнғин ҳақида дастлабки маълумотларни барча тезкор хизматларга хабардор этиб, огоҳлантиришди. Сўнг содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Бундай машқлар орқали ихтисослашган хизмат ходимлари ва қутқарувчиларда кутилмаган вазиятларда ҳам керакли кўникмаларни ривожлантиришга замин яратилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|