Конлар ва қудуқлар фаолияти
September 11, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан конида табиий газ қазиб олиш ҳажмини бир маромда ушлаш ва табиий тушишнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириқларига асосан, республика истеъмолчиларини табиий газ ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, Жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бошқарманинг “Шўртан” кони республикадаги энг катта конлардан бири ҳисобланиб, йиллик газ қазиб олиш ҳажми 6,0–7,0 млрд куб метрни ташкил этади. Кондаги табиий газ қазиб олишни бир маромда ушлаб туриш, табиий тушишни камайтириш мақсадида қудуқларда доимий оптимизация ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Газни дастлабки тайёрлаш 1, 2-навбатларидан 2-сиқув компрессор станциясигача жами 9100 п/м узунликдаги, диаметри 1020х15 мм ли газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари бошланди.

Қурилиш ишлари лойиҳачи ташкилот – “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан, қурилиш-монтаж ишлари эса “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Газ қувури учун бутловчи қисмлар ва беркитувчи арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг ички эҳтиёж ва захиралари ҳисобидан келтирилмоқда.

Монтаж қилинаётган газ қувурининг ишга туширилиши газ ҳайдаш компрессорларини бир маромда ишлаши, гидравлик қаршиликларнинг олдини олиш ва газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайишини таъминлайди.

Шунингдек, газ қувурларида олиб борилаётган кенгайтириш ишлари натижасида, бошқарма тасарруфидаги газ қудуқлари ва қувурларида газ босимининг тушиши ҳисобига бир кеча-кундузда қўшимча 400 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” конида ҳар бирининг лойиҳавий қуввати йилига 10 млрд куб метр табиий газни қайта ишловчи 2 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|