Нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш
December 10, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги яна бир қурилма модернизация қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 1-, 5-навбатлари модернизация қилинмоқда. Модернизация қилиш ишчи лойиҳаси “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Модернизация ишларини амалга оширишдан мақсад – “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори сифат кўрсаткичларини таъминлашдан иборат.

Лойиҳага асосан, 4 турдаги жами 5 та жамлама нефть ва газ ускуналари “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖдан келтирилди. Юқори ҳарорат ва босимга бардошли бўлган аппаратлар эса хорижий давлат ишлаб чиқарувчилари томонидан тендер савдо танловлари асосида сотиб олинди. Автоматик бошқарув ва электр таъминоти тизими асбоб-ускуналарини босқичма-босқич комплектация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган газни қайта ишлаш аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизими модернизация қилинади.

Натижада, қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичлари ОʻzDSt-948:2016 стандарт талаблари даражасида бўлишига эришилади.

Шунингдек, модернизация қилинган технологик қурилмалар йилига 20,0 млрд куб метр табиий газ цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозаланади ҳамда қайта ишланаётган табиий газ ҳажмлари қисқаришининг олди олинади.

Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блоги 1985 йилда, 2-, 3-, 4-блоги 1987 йилда, 5-блоги 1997 йил ишга туширилган. Ушбу блоклар табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш ва намликдан қуритиш учун мўлжалланган. Ушбу блоклар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли, “Гиссарнефтгаз” қўшма корхонасига қарашли ва “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания” МЧЖга қарашли газ конларидан қазиб олинадиган йиллик 20,0 млрд куб метр табиий газни қабул қилиш лойиҳавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|