Заводлар фаолияти
November 5, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги қурилма куз-қиш мавсумида тўхтовсиз ишлаши учун қайта таъмирланди (Фото)

Главная Ўзбекча

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блокида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бошқармадаги Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блоки 1985 йилда ишга туширилган. Ушбу цехда газ олтингугурт бирикмасидан тозаланади ва намликдан қуритилади. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехи “Шўртан” конларидан қазиб олинадиган йиллик 4,0 млрд куб метр табиий газни қабул қилишга мўлжалланган.

Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блоки таъмирлашга тўхтатилган даврда қайта ишлаш ҳажмининг қисқаришини олдини олиш учун Бош иншоотдаги қурилмаларнинг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш учун узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 7,0 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Таъмирлаш ишлари самараси ўлароқ, бошқармада қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқаришининг олди олиниб, унинг сифат кўрсаткичлари ОʻzDSt-948:2016 талаби даражасига кўтарилди. Қурилманинг куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ва ишончли ишлаши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан тизимда ишларнинг тўғри ташкил этилиши натижасида Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блокида режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди ва ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|