“Ўзбекнефтгаз”: Соҳада тўлиқ “KPI-самарадорликни баҳолаш тизими” жорий этилади (Фото)
Жорий йилнинг 24 июнь куни видеоалоқа тизими орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)ни жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.
Самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) дан кўзланган асосий мақсад – моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни самарали ишлатиш эвазига қўйилган вазифаларни бажаришга нисбатан ходимлар манфаатдорлигини ошириш,
меҳнат унумдорлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, ҳамда компания даромадларини кўпайтиришдан иборат.
Семинар трансформация ва операцион самарадорликни ошириш лойиҳаси доирасида “Ernst and Young Advisory” компанияси маслаҳатчилари кўмагида ташкил қилинди.
Конструктив руҳда ўтган муҳокамалар натижаларига кўра, келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча таркибий бўлинмаларида KPI тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати