“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилда 5309 тонна саноат чиқиндилари иккиламчи фойдаланиш мақсадида сотилди
Бош саҳифа
Русский
Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизацияси муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг самарали усуллари бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хом ашё сифатида фойдаланиб тегишли маҳсулотларни олишдир.
Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарда жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик концепциясига асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самара беради.
Ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, 2021 йил даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 787,63 миллион сўм миқдоридаги 3907,9 тонна саноат чиқиндилари хом ашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.
Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, 2021 йил давомида жами 1401,3 тонна жами 4263,15 миллион сўм миқдорда ишлаб чиқариш чиқиндилари қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.
Иқтисодий фойдадан ташқари чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олди олинди. Ўтган йилда саноат чиқиндиларни қайта ишлаш учун топширилган миқдорга нисбатан чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.
Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас, балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хом ашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишдаги ишлар давом етмоқда, шунингдек бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Экология хавфсизлиги бўлими бошлиғи Мунис Суванов тайёрлади
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|