“Ўзбекнефтгаз”: “Янги Ўзбекистон” университети билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
Бош саҳифа
Русский
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар томонлама ривожланган янги Ўзбекистон давлати ва жамиятини барпо этиш учун юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, илм-фан ва технологиялар оламида рақобат қила оладиган, замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди.
Республикамиз ва дунё тажрибасининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этадиган, Ўзбекистондаги барча институт ва университетларга намунавий модель бўлиб хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон” университети билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг мақсади – томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, нефть ва газ соҳаси учун зарур бўлган етук кадрларни биргаликда тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.
Ҳамкорлик натижасида илмий-педагог кадрлар учун стажировкалар ташкил этилади. Шунингдек, талабалар, илмий иш олиб бораётган педагогларга амалиётларни ўташ, малака ошириш ҳамда касбий қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашилади.
Меморандум доирасида таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида ихтисослик фанларидан лаборатория ишларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари битирувчиларни иш билан таъминлаш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, қисқа муддатли ўқитиш курслари, конференцияларни ташкил этиш ҳам йўлга қўйилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|