March 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 275 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан углеводород хомашёсининг қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, захирани ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, акциядорлик тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида жорий йилнинг январь-февраль ойлари якуни билан 275,0 минг тонна углеводород хомашёлари қайта ишланди ва белгиланган режа 106,5 фоизга бажарилди.

Натижада 168,2 минг тонна автобензин, 43,8 минг тонна дизель ёнилғиси, 10,5 минг тонна авиакеросин, 13,5 минг тонна мазут ҳамда 25,6 минг тонна бшқа турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Шу даврда, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида жами 11,3 минг тонна “Евро-4” ва “Евро-5” экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида жами 67,6 минг тонна миқдордаги автобензин биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан 63,5 минг тоннаси истеъмолчилар томонидан сотиб олинди. 53,9 минг тонна дизель ёнилғиси биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан 21,6 минг тоннаси истеъмолчилар томонидан сотиб олинди. 6,0 минг тонна мазут ёқилғиси биржа платформасига жойлаштирилиб, шундан истеъмолчилар томонидан 1,6 минг тоннаси сотиб олинди.

Бошқа турдаги нефть маҳсулотлари савдога 6,6 минг тонна ҳажмда чиқарилган бўлиб, шундан 6,5 минг тоннаси Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси савдолари орқали сотилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|