“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан конида табиий газ сарфини аниқ юритиш имкони яратилди (Фото)
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида қазиб олинаётган табиий газ сарфини аниқ юритиш мақсадида бир қатор ишлар бажарилди.
Жумладан, “Шўртан” кони газни дастлабки тозалаш қурилмаси 2-навбати С-1101/1 УС ва С-1101/7,8 сепараторларининг чиқиш газ қувурларига ГОСТ 8.586-2005, O’zDst 8.028 – 2012 ва O’zDst 8.077 – 2018 талаблари асосида 2 комлект Ду-426 мм ва 1 комплект Ду-168 мм.ли ўлчов қаторлари монтаж қилинди.
Шунингдек, С-1101/1,2,3,4,5,6 сепараторларининг чиқиш қувурларидаги 6 дона диафрагма дисклари алмаштирилиб, 4 комплект бирламчи сарф ўлчаш воситалари ҳамда 5 комплект замонавий “Auto Pilot PRO” сарф ўлчаш асбобларини монтаж қилиш ишлари якунланди.
Назорат ўлчов асбоблари ва метрологик жиҳозларни монтаж қилиш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан НГҚЧБсининг малакали мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати