Конлар ва қудуқлар фаолияти
October 27, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўртабулоқ” конида кунлик 125 минг куб метр табиий газ ва 12,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ” газ конденсат конидаги 232-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2888,1–2899,5 метр, 2830–2841,3 метр оралиғларига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 125 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 12,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Ўртабулоқ” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|