“Ўзбекнефтгаз”: “Татнефть” компанияси вакиллари билан билан музокаралар олиб борилди
Бош саҳифа
Русский
Жорий йилнинг 23 июль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг департамент раҳбарлари ва мутахассислари “Татнефть” АЖнинг масъул ходимлари билан малака ошириш ва қўшимча таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Татнефть” АЖ кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, унинг доирасида бир нечта лойиҳалар амалга оширилди.
Учрашувда компания мутахассислари томонидан таълим дастурларининг истиқболли йўналишлари, ўқитишнинг шарт-шароитлари ва афзалликлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида геология-қидирув, нефть-газни қайта ишлаш ва бурғилашда янги амалиётларни кўриб чиқиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун таълим дастурларини батафсил ўрганиш ва малака ошириш курслари ва бошқа қўшимча таълим турларини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, “Татнефть” АЖ – нефть ва газ қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, нефть ва газ кимёси, шиналар мажмуаси, ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи, электр энергетикаси, хизмат кўрсатиш тузилмалар блоки, нефть ва газ саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни жадал ривожлантирадиган Россиянинг энг йирик нефть компанияларидан биридир.
Эслатиб ўтамиз, Татаристон Республикаси Президенти Р.Минихановнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи (жорий йилнинг 16-17 июн кунлари) шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг Татаристон Республикасига ишчи ташрифи якунида (жорий йилнинг 23-26 июн кунлари), хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларининг малакасини ошириш ва қўшимча таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришилган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|