March 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ёш технологлар” клуби аъзолари учун Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига экскурсия ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида таълим ва тадқиқот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида англашув Меморандуми имзоланган эди.

Меморандумнинг мақсади – томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, талабаларни ўқитишда таълим сифатини ошириш, келгусида ёшлардан етук мутахассис кадрлар тайёрлашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан, ушбу меморандумда белгиланган келишув ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент кимё-технология институти “Ёш технологлар” клуби аъзоларининг Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига экскурсияси ташкил қилинди.

Экскурсия аввалида талабаларга завод мутахассислари томонидан назарий тушунчалар берилгач, ишлаб чиқариш фаолияти билан таништирилди.

Жумладан, нефть хомашёсининг заводга кириб келишидан бошлаб, то тайёр маҳсулотга айлантиргунча амалга ошириладиган жараёнлар, маҳсулотни қуйиш ва тўкиш ускуналари ҳамда нефтни бирламчи қайта ишлаш қурилмасининг иш вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, тайёр маҳсулотни ташишда транспорт объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шароитлари ҳам кўрсатилди.

Заводга ташриф сўнгида талабаларнинг “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ директори билан мулоқоти ташкил этилди. Мулоқот чиоғида улар нефтни қайта ишлаш жараёнига тадбиқ этилаётган замонавий ускуналар, бу борада жаҳон тажрибаси каби ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|