April 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Азот компрессор станциясида Навоийда ишлаб чиқарилган саноат ҳаво фильтрлари синовдан ўтказилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 2022 йил учун мўлжалланган импортни қисқартириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш дастури” тасдиқланди.

Ушбу дастурга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида”ги ПҚ–99 сонли қарори ҳамда жорий йилнинг 11 мартида ўтказилган “Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш – миллий иқтисодиётнинг устувор йўналиши” мавзусидаги селектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар киритилган.

Дастур асосида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг азот компрессор станциясидаги “ВК-2” русумли ҳаво компрессорига импорт ўрнини босувчи 2 турдаги 8 дона (ҳар биридан 4 та) ҳаво таркибидаги механик заррачаларни ушлаб қолувчи саноат ҳаво фильтрлари саноат-тажриба синовларини ўтказиш учун ўрнатилди.

Ушбу маҳаллий фильтрлар Навоий вилоятидаги “Кармана Goldmine” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган.

Завод ва маҳаллий корхона мутахассислари ҳамкорлигида ўрнатилган фильтр бир ойдан кам бўлмаган муддат давомида мониторинг қилиб борилади.

Ҳамкор ташкилот билан синов натижалари асосида маҳаллий фильтрларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича якуний қарор қабул қилинишига келишиб олинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|