February 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Тегирмон” конлари гуруҳининг газ йиғиш ва ташиш тизими модернизация қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу белгилаб олинган тадбирларга мувофиқ, “Тегирмон конлари гуруҳининг газ йиғиш ва ташиш тизимини модернизация қилиш” бўйича қиймати 4,17 млн долларлик инвестиция лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабридаги ПҚ–72 - сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2022– 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад Муборак минтақасидаги “Узуншўр-Тегирмон” конлари ўртасида газ қувурини қуриш билан табиий газни йиғиш ва ташиш тизимини модернизация қилишдир.

Лойиҳалаштириш ишлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан 90 фоизга бажарилган. Бугунги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари пудратчи ташкилот "Нефтгазмонтаж" МЧЖ томонидан бажарилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичи бўйича 20,1 км узунликдаги қувурлар монтаж қилиниб, иккинчи босқични монтаж ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Объект 2022 йилда ишга туширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан бугунги кунга қадар 2,5 млн доллар маблағ ўзлаштирилди.

Айни пайтда электр кимёвий ҳимоя, поршен юбориш ва қабул қилиш тизимлари бўйича техник шартлар ишлаб чиқилмокда. Шунингдек, 2022 йилда қолган ускуна ва жиҳозлар рўйхати шакллантирилиб, ўрнатилган тартибда харидлари амалга оширилиши ҳамда объектга етказилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|