March 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Чинобод нефть базаси”да фуқаро муҳофазаси тузилмалари синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Чинобод нефть базаси” МЧЖда Фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга тайёргарлик даражасини аниқлаш учун шаҳодатлаш ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва бошқа тегишли мутасаддилардан иборат тузилган шаҳодатлаш комиссияси нефть базага ташриф буюрди.

Комиссия аъзолари томонидан нефть базада фуқаро муҳофазаси тузилмаси қутқарувчиларининг шайлигини текшириш ва шаҳодатлаш ҳамда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.

Шаҳодатлаш давомида дастлаб ҳудуд фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Ҳар бир тузилма раҳбари билан алоҳида суҳбат олиб борилиб, билим ва кўникмалари текширилди. Ходимлар назарий, амалий ва жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтказилди.

Комиссия томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Комиссия аъзоларининг хулосасига кўра, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари юз бериши мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди.

Шаҳодатлашдан ўтган “Чинобод нефть базаси” МЧЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари ҳужжатлари “Қутқарувчи” мақомини олиш учун Республика Идоралараро аттестация комиссиясига киритилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|