February 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 146-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда сувланган оралиқларини ёпиш ва қўшимча оралиқларини отиш ишлари олиб борилди. Натижада қудуқдан 2221-2230м перфорация оралиғларида 50 минг кунлик газ куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|